Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси негизида ташкил этилган қўшма таълим маркази доирасида Сингапур тажрибаси жорий этилади. Музокараларда Ўзбекистон ва Сингапур президентлари томонидан шу ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон медиа майдони яна жўшди. Яна минбарлардан айбдорларни жазолашга чақирувчи ғазабнок овозлар янграйди. Аммо тез орада ҳаммаси — янги инқирозгача унутилади. Хоразмлик амалдорларнинг қизларни зўрлагани носоз тизимнинг ёрқин намунасидир, деб ёзади «Газета.uz» колумнисти Юрий Саруханян.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 150 млн доллар миқдоридаги янги кредит ажратди. Бу маблағ фискал хавф ва давлат қарзини бошқаришни кучайтириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кенгайтириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш, аудит тизимлари самарадорлигини оширишга қаратилган.
Президент давлат бошқарувида «қўл бошқаруви»дан аниқ натижага ишлайдиган тизимга ўтиш вақти келганини таъкидлади. «Вазирларнинг Ҳукумат қабул қилаётган қарорларда «овози йўқ». Уларнинг қарорларни тайёрлаш ва ҳаётга жорий қилишдаги иштироки ва масъулияти етарли эмас», — деди Шавкат Мирзиёев.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг